Самарқанддаги боғчада ҳам ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
10:52
1362Кеча, 11 декабрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги боғчада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:40 да Амир Темур маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар берилган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 20:43 да етиб борган. Соат 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ўз навбатида, аҳолидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.
Эслатиб ўтамиз, худди шу куни, 11 декабрда Самарқанд вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанди. Ёниш оқибатида бино-иншоотларга ва техника воситаларига зарар этмаган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
LiveБарчаси