Самарқанддаги “заправка”да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
10:26
1404Кеча, 11 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:00 да Пастдарғом тумани Гўзалкент қўрғони Гўзалкент маҳалласида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 21:27 да етиб борган. Ҳолат соат 21:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Шохобчада суюлтирилган газ ёқилғисини(пропан) тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнларни бузилиши оқибатида винтелда газнинг локал ёниши содир бўлган.
Ёниш оқибатида бино-иншоотларга ва техника воситаларига зарар этмаган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ғафур Ғулом” МФЙ ҳудуди А.Навоий кўчасида жойлашган ош марказига ўт кетганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
LiveБарчаси