Самарқандга янги мақом берилди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
25915Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси Самарқандда бўлиб ўтган 25-йиғилишида шаҳарга Жаҳон маданий туризм пойтахти мақомини бериш тўғрисида декларация қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Шавкат Мирзиёев иштирокида Самарқандга Жаҳон маданий туризми пойтахти мақомини бериш тўғрисидаги декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисидаги битим қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Зарур ҳужжатларни Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили имзолади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида мамлакатда бўлиб турган БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг Бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг тарихий 25-сессиясида 7 та таклифни илгари сурган эди.