Мирзиёев UNWTO сессиясида 7 та таклиф билдирди
Жамият
−
16 Октябрь 2023
5705Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг тарихий 25-сессиясида 7 та таклифни илгари сурди. Бу ҳақда у сессияда сўзлаган нутқида айтиб ўтди
Биринчи таклиф БМТ доирасида Глобал Хавфсиз Туризм кодексини ишлаб чиқиш бўлди. Бундан халқаро туризм соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асосларни кучайтириш мақсад қилинган.
Иккинчи таклифда эса яшил туризмни ривожлантириш халқаро ҳаракатлар дастурини қабул қилиш, шунингдек, ташкилотнинг яшил туризм бўйича энг яхши шаҳар номинациясини таъсис этиш ғоясидир.
Шунингдек, Президент имконияти чекланган сайёҳлар учун шароитларни янада кучайтириш ва инклюзив туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ташкилот доирасида 2025-йилни "Бутунжаҳон туризм йили" деб эълон қилиш ва махсус декларацияни қабул қилиш ташаббусини билдирди.
Тўртинчи таклиф эса Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида сайёҳлик бўйича тарихий шаҳарлар кенгашини тузиш бўлди. Мирзиёев кенгашнинг биринчи йиғилишини Бухоро шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Президент Самарқандда туризм соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Халқаро туризм академияси очилганини эълон қилди.
“Ишончим комилки, ушбу Академия глобал таълим хабига айланади ва жаҳон туризм саноатини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади”, деган Мирзиёев.
Айтилишича, келгуси ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон иқтидорли мутахассислар учун махсус грантларни тақдим этади. Президент бошқа давлатлар вакилларини ҳам бу дастурда фаол иштирок этишга чақирган.
Президент Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти билан яқин ҳамкорликда Жаҳон ёшлар туризми саммитини Тошкентда ўтказиш ва Ипак йўли бренди ривожига қўшган ҳиссаси учун ташкилотнинг махсус халқаро мукофотини таъсис этиш кераклигини ҳам айтиб ўтган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15