Самарқанддаги университетда плита талабалар устига қулагани юзасидан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
05 Сентябрь 2023
8649Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиалининг фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан СамДУ матбуот хизматининг расмий муносабатида жабрланганлар сони икки нафар экани айтилган эди. Лекин кейинчалик уларнинг сони 6 нафарга етди.