Самарқанддаги ОТМда ҳам ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
02 Октябрь 2024 20517 1 дақиқа
Кеча, 1 октябрь куни Самарқанд вилоятидаги Архитектура-қурилиш институтида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 23:54 да етиб борган. Соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида эски қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин чиққанди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль