Самарқанддаги нотурар жойда ёнғин юз берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Булунғур туманида буғдой омборида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, “Жомбой дон” АЖга қарашли омборда ёнғин содир бўлмаган.

Бугун, 24 апрель куни тунги соат тахминан 02:23 ларда Булунғур тумани “Улуғбекʼʼ МФЙда жойлашган фуқаро Ў.А.га тегишли вақтинча фойдаланилмаётган нотурар бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида туман ФВБга хабар берилган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 02:42 да етиб бориб, соат 03:56 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 50 кв.м майдонида ички қисми ва бино олдида бўлган Damas ёниб зарарланган ва тахминан 50 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг