Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 5 киши вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқандда кеча, 13 октябрь куни юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ 13 октябрь куни соат 19:00 да М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида юз берган. 30 ёшли Ж.Муродов бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасида Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа урилган.

Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муродов, йўловчилар 25 ёшли Ё.Умаров, 41 ёшли Р.Эргашева, 44 ёшли А.Усмонова ва 34 ёшли М.Ғойибова тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

619

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг