4 кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 5 минг доллар олган шахс ушланди

Crime

−

image

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Саудия Арабистонига Умра зиёратига юбориш эвазига 5 минг доллар олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унинг тўрт нафар қариндошини Умра зиёратига юборишни ваъда қилган. У бунинг эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур масъулияти чекланган жамият Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида фуқароларни Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирма раҳбари ушланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends