Самарқанддаги боғчага “рейд” уюштирган оналарга ошпаз аёл ташланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги боғчалардан бирида оналар мактабгача таълим ташкилотининг овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётгани ва ошпаз аёл уларга ташлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат шу йилнинг 30 май куни Жомбой тумани “Бешбола” маҳалласида содир бўлган. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам тушлик учун ажратилган таомномада кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ қозонга солинмагани аниқланган. 

Шу сабабли ташкилот ошпази тарбияланувчининг онасига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Бундан ташқари, ташкилот директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрланмоқда. Шунингдек, ташкилотнинг тегишли масъулларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий марказга хулоса олиш учун тақдим этилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги боғчада болаларнинг оёғига игна тиқилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг