Самарқанддаги боғчада оммавий заҳарланиш. Прокуратура жиноий иш қўзғади
Жамият
−
11 Октябрь 2019
5044Оммавий заҳарланиш билан боғлиқ навбатдаги ҳолат Самарқанд вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотида рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳар ДСЭНМнинг бугун, 11 октябрь кунги соат 14:00 даги хабарига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига шу куни соат 10:00да шаҳардаги 80, 98 ҳамда 106-сонли мактабгача таълим муассасаларнинг 12 нафар тарбияланувчилари “Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси” ташхиси билан ётқизилган.
Аниқланишича, тарбияланувчилар қайд этилган мактабгача таълим муассасаларида ош, борщ, макарон, салат каби аралаш овқатларни истеъмол қилганликлари натижасида соғлиқлари ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Шаҳардаги 80, 98 ва 106-мактабгача таълим муассасаларига “E.М.” корхонаси томонидан аутсорсинг хизмат кўсатилиб келинган.
Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан вилоят ДСЭНМ томонидан 80, 98 ва 106-МТМ фаолиятлари вақтинча тўхтатилган.
Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан бугуннинг ўзида ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлимига юборилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси