Самарқандда тўй кортежида шовқин кўтарган шахслар қамалди
3-саҳифа
−
11 Июль
5307Самарқанднинг Ургут туманида тўй кортежидаги машиналарга турли мосламалар ўрнатиб, ЙПХ инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчилар қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, никоҳ тўйи маросимида ҳаракатланган бир тўда кортеж аъзолари гуруҳ бўлиб, турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланган ҳамда автомобилига рухсат этилмаган махсус қурилма (мигалка) ўрнатган ва турли кўринишдаги қўпол қоидабузарликлар содир этган. Шунингдек, улар Йўл-патруль хизмати инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмаган.
Жиноят ишлар бўйича Ургут туман суди 9 нафар қоидабузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан судланувчиларнинг 7 нафарига 10 сутка, 1 нафарига 12 сутка, яна бирига эса 3 сутка қамоқ жазоси тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда манёврлар билан ҳаракатланган ҳамда автомобилига рухсат этилмаган махсус қурилма ўрнатган ҳайдовчилар жазоланганди.