Наманганда “ҳунар кўрсатган” тўй кортежи иштирокчилари жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Май
6381Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда гуруҳ бўлиб, турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланган ҳамда автомобилига рухсат этилмаган махсус қурилма (мигалка) ўрнатган ҳайдовчиларнинг видеоси тарқалганди. Мазкур ҳолатга ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат ўтган йилнинг ёзида Наманган вилоятида содир бўлган. ФҲДЁга йўл олган тўй кортежи турли хавфли манёврларни амалга оширган.
Видео Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу қоидабузарликларни содир этган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўрилган. Автомобиллар эса жарима майдонига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода хавфли манёврлар қилган тўй кортежи иштирокчилари жавобгарликка тортилганди.
LiveБарчаси