Бухорода хавфли манёврлар қилган тўй кортежи иштирокчилари жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
08 Январь
59234 январь куни Бухоро вилояти, Олот туманида қора рангли 11 та автомобилдан иборат тўй кортежи гуруҳ бўлиб, хавфли манёврлар билан ҳаракатланган. Шундан сўнг, автомобиль ҳайдовчилари Бухоро Ички ишлар бошқармаси томонидан жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Билдирилишича, кортеждаги машина ҳайдовчилари тор ва чангли йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, танасини автомашина деразаларидан чиқарган ҳолда бир нечта қоидабузарликларни содир этган. Шунингдек, улар сигнал чалиб, шовқин кўтарган. Бу эса одамларда норозиликни келтириб чиқарган.
Бу ҳам етмагандек, ушбу ҳолат акс этган видео ўз-ўзларини кўз-кўз қилиш мақсадида интернет орқали тарқатилган.
“Ҳолат Бухоро вилояти йўл бошқармаси ходимлари томонидан зудлик билан ўрганилди. Қишлоқ бўйлаб хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланган ёши 30 дан ошмаган 11 та автомашина ҳайдовчилари топилиб, қонуний жавобгарликка тортилди”, дейди вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот котиби Улуғбек Шукурлаев ҳолат юзасидан тушунтириш берар экан.
Билдирилишича, кортеждаги автомашиналар вақтинчалик ушлаб туриш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь