Самарқандда тарихий масжидлар бузиб ташланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташлангани ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирлангани оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Билдирилишича, прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Каттақўрғон туманидаги “Кушоқ ота” масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд, Ургутдаги “Аҳмад Яссавий” ва “Ҳожи Ўринбой” масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Шунингдек, Самарқанд туманидаги “Кулба” архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

“Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд масжид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг