Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:30 ларда Ургут тумани “Боғишамол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 километрида Камаз-53212 русумли юк автомашинаси ва Nexia 3 русумли енгил автомашина тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Nexia-3 автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Тимур Рустамов (1986 йилда туғилган) олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк автомобили йўлдан велосипедда ўтаётган 9 ёшли болани босиб кетганди. Оқибатда велосипедчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов бошланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг