Самарқандда профилактика инспектори пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида пора билан ушланган профилактика инспекторига 3 йил 11 ой 1 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, судланувчи Пастдарғом тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаб келган. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 2025 йил 3 май куни Пастдарғом тумани ИИБ тезкор вакили Р.Ж. нинг иш юритувида фуқаро Ж.Т. нинг Instagram ижтимоий тармоғи орқали ЙҲХБ ходимларига нисбатан ҳақоратли пост қолдиргани ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларни судга юбормасликни ваъда қилган. 

Судланувчи бунинг эвазига мансабдор шахсга дастлаб 2000 доллар, кейинчалик 800 доллар бериши кераклигини айтиб, Ж.Т. ни алдаган. Шундан сўнг, 2025 йил 3 сентябрь куни соат 16:20 ларда туман ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаси олдида олдиндан келишилган 800 доллар миқдоридаги пулларни қариндоши орқали олган пайтда ушланган.

2025 йилнинг 3 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туманида мазкур иш кўриб чиқилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд ҳукмига кўра, унга 2 йил муддатга ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 3 йил 11 ой 1 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси 3 минг доллар билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Самарқанд профилактика инспектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг