Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида Damas билан тўқнашди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 4838 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида Патрул-пост хизмати инспектори бошқарувида бўлган хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 9 октябрь куни соат 14:15 ларда Самарқанд шаҳрининг Буюк ипак йўли кўчасида юз берган. Nexia-3 русумли хизмат автомашинаси Damas автомобилининг орқа қисмига бориб урилган.
Зарба таъсирида Damas олдинда турган яна бир Damas ҳамда Lacetti автомобилига тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида инспектор ва Damas ҳайдовчиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга амбулатор ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда воқеа бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳнамасини олиб бериш эвазига 1500 доллар талаб қилган инспектор қўлга олинганди.
Live
Барчаси