Самарқандда хотинини белкурак билан урган эркак 3 йилга қамалди
3-саҳифа
−
10 Декабрь
3843Самарқанд вилояти Ургут туманида хотинини болаларининг олдида белкурак билан урган эркак 3 йилга қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳукми билан танишди.
Ҳукмга кўра, судланувчи 34 ёшли Э.Ф. жорий йил 24 сентябрь куни соат 19:00 ларда Ургут тумани “Қуйиқишлоқ” маҳалласи ҳудудида қайнукаси А.О. билан ўрталаридаги келишмовчилик сабабли ўзаро тортишиб қолган ва соат 20:00 ларда яшаш уйига келиб, турмуш ўртоғи А.М. ни икки нафар вояга етмаган фарзандларининг кўз ўнгида уларга руҳан азоб бераётганлигини англаган ҳолда қўли ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган белкуракнинг темир қисми билан А.М. нинг бош ва қўлларига бир неча маротаба уриб, унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.
Жорий йилнинг 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида мазкур иш кўрилиб, судланувчи Э.Ф. Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 5-қисми “в,и” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унинг жазони манзил-колонияларда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ов милтиғи билан хотинини отиб қўйган эр бир йил муддатга қамалган эди.
LiveБарчаси