Самарқандда карантин қоидалари юмшатилмайди
Жамият
−
06 Май 2020
11248Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга киргани учун, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди. Бу ҳақда бугун, 6 май куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши айтилди. Селектор давомида туманлар ва шаҳарларни “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши кўзда тутилганди.
“Айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди. Бу ҳақда вилоят комиссиясининг айни вақтларда ўтказилаётган йиғилишида маълум қилинди“ дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиши сўраган. Аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов самарқандликларга жиддий мурожаат билан чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, Республикада коронавирус билан боғлиқ 2207 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 1501 нафари соғайган бўлса, 10 нафари вафот этган. Ҳозирда 696 нафар бемор даволанмоқда.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси