Самарқандда газ таъминоти бўлими бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
12 Февраль
7495Самарқандда "Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда "Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи, 1973 йилда туғилган Н.М.(исм-фамилия шартли) маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 миллион сўм пул талаб қилиб, бўнак сифатида 2 миллион сўмини олган ҳамда яна 1 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
"Ҳозир Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Тойлоқтумангаз” бўлими ходимлари қарийб 350 млн сўмни “еб юборгани” аниқланган эди.
LiveБарчаси