“Тойлоқтумангаз” бўлими ходимлари қарийб 350 млн сўмни “еб юборди”
3-саҳифа
−
10 Февраль
6662Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Тойлоқтумангаз” бўлими СУГ хизмати ходимлари И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь – ноябрь ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 миллион сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бош ҳисобчи даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун ажратилган ёрдам пулларини ўзлаштиргани аниқланганди.
LiveБарчаси