Самарқандда 10 мингдан ортиқ яроқсиз ароқни сотаётганлар аниқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятидаги 3 та савдо дўконидан 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, Пайариқ ва Нарпай тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “М.Б.”, "Y.S" ва “И.” МЧЖларга қарашли савдо дўконлари сотувчилари харидорларга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларидан умумий баҳоси 334 млн сўмлик турли номдаги жами 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги ёғ цехидан 1,6 млрд сўмлик яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ароқ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг