Самарқандда 10 килодан ортиқ марихуанани уйида сақлаб келган шахс ушланди
3-саҳифа
−
13 Май
3921Самарқандда 10 кг дан ортиқ гиёҳванд моддани сотиш учун хонадонида сақлаб келаётган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ўтказилаётган тадбирлардан бирида 1975 йилда туғилган, Қўшработ туманида яшовчи фуқаро Н.Х.нинг гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.
Вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.Х.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 10 кг 395 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат бўйича Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида салкам 32 кг марихуанани уйида сақлаган шахс ушланганди.
LiveБарчаси