Самарқанд вилоятига ҳоким тайинланди
Жамият
−
28 Ноябрь
35515Адиз Музаффарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Бобоев жорий йил бошидан бери Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Адиз Бобоев 1972 йилда туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Бухоро вилояти молия бошқармасида 1-тоифали иқтисодчи, монополияга қарши ва нарх сиёсати бўлими етакчи иқтисодчиси бўлиб, шунингдек, бошқа лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижроия бошқармаси даромадларни прогнозлаш бошқармаси бошлиғи, Давлат бюджети бош бошқармасининг жамланма бюджет даромадларини режалаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Молия вазирлиги тузилмасидаги бошқа лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2018 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.
LiveБарчаси