Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан озод этилди
Жамият
−
28 Ноябрь
25574Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Турдимовнинг ҳоким лавозимидан озод қилиниши унинг бошқа ишга ўтиши билан изоҳланган. Бироқ олдинроқ ижтимоий тармоқларда у соғлиғидаги муаммолар сабаб ишдан кетаётгани хабар қилинганди. Ҳокимнинг матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев эса QALAMPIR.UZ билан суҳбатда Турдимовнинг соғлиғи билан муаммолар ҳокимлик вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмаслигини айтганди.
Маълумот учун, Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 2018 йилдан Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётганди.
LiveБарчаси