“Самарқанд дарвоза”да кучли ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 16 март куни Тошкент шаҳрида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Билдирилишича, тунги соат 00:25 атрофида бошқармага “Самарқанд дарвоза” маҳалла фуқаролар йиғини, Биринчи қизил тамға кўчаси, 26-уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. 4 нафар ёнғин қутқарув бўлинмалари 00:30 да воқеа жойига етиб борган ва 00:48 да ёнғин қуршаб олиниб, 01:01 да офат бартараф этилган. 

Унда кафе ва хўжалик моллари дўкони том қисмининг 120 кв метри ёнган. Бинонинг 50 кв метри сақлаб қолинган. Воқеа гувоҳлари томонидан билдирилган бошқа маълумотларга кўра, яна иккита уй ҳам жиддий зарар кўрган. Жабрланганлар йўқ. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд дарвоза Фавқулодда вазиятлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made