Андижонда мактаб ёнидаги ошхонадан ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Бугун, 12 март куни соат 09:56 да Олтинкўл туманида жойлашган мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилди.

Маълум бўлишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан 85 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 март куни Навоий шаҳрида жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made