Самарқаднинг икки туманида прокурорлар ўзгарди
Жамият
−
27 Июль 2022 14064 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Ургут ва Каттақўрғон туманларига янги прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Ургут тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Асрор Ҳамзаевич Валиев Ургут тумани прокурори лавозимига тайинланган.
У мазкур тайинловга қадар Пастдарғом тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Ургут туманининг аввалги прокурори Шуҳрат Сафарович Холмирзаев ҳозирда Каттақўрғон туман прокурори лавозимида иш бошлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь