Самарқаднинг икки туманида прокурорлар ўзгарди
Жамият
−
27 Июль 2022
10152Самарқанд вилоятининг Ургут ва Каттақўрғон туманларига янги прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Ургут тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Асрор Ҳамзаевич Валиев Ургут тумани прокурори лавозимига тайинланган.
У мазкур тайинловга қадар Пастдарғом тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Ургут туманининг аввалги прокурори Шуҳрат Сафарович Холмирзаев ҳозирда Каттақўрғон туман прокурори лавозимида иш бошлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь