Салоҳ Жеррардни ортда қолдириб, АПЛ рекордини ўрнатди
Спорт
−
08 Апрель 2024 3218 1 дақиқа
“Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионати тарихида “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” дарвозасига 6 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
Манбага кўра, Салоҳ бу борада АПЛда Манчестер клубида стадионида 5 та гол урган “мерсисайдликлар”нинг собиқ сардори Стивен Жеррардни ортда қолдирган.
Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ инглиз клуби сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.
Қайд этиш жоиз, кеча, 7 апрель куни АПЛнинг навбатдаги тури доирасида “Ливерпуль” сафарда “Манчестер Юнайтед” билан дуранг 2:2 ҳисобида ўйнади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025