“Салимбойвачча”га алоқадор собиқ ИИВ ходими ҳибсга олинди

Олам

image
“Салимбойвачча” Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган – Ташиев (видео) north_east

“Салимбойвачча” Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган – Ташиев (видео)

Халқ орасида “Салимбойвачча” номи билан машҳур Салим Абдувалиевнинг уюшган жиноий гуруҳи фаолиятини молиялаштирганликда гумон қилинаётган ИИВ собиқ ходими Жалил Атамбаев ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

У биринчи марта 2024 йилнинг августида ҳибсга олинган. Турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган, жумладан, Ўш халқаро аэропорти транспорт бўлими бошлиғи. Ўз бизнесини ривожлантириш мақсадида Жалил Атамбаев Қирғизистон махсус хизматлари томонидан илгари қидирувда бўлган Салим Абдувалиев билан алоқа ўрнатган ва Ўзбекистоннинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштирган. У билан бир вақтда Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Салайдин Айдаров ҳам ҳибсга олинган.

2024 йилнинг декабрь ойида Атамбаевга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланган. Шартли равишда озод қилинган. Бироқ тергов давомида у эҳтиёт чораси шартларини бир неча бор бузгани, тергов органларининг чақирувига кўра мунтазам равишда келмагани ва процессуал мажбуриятларни эътиборсиз қолдиргани аниқланган.

Бишкек шаҳар Октябрь туман суди ушбу қонунбузарликларни инобатга олиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қайтаришга қарор қилди ва Жалил Атамбаев Қирғизистон Миграция қўмитаси қошидаги 21-сонли муассасага жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида Сузоқ туманида яшовчи фуқаро – қишлоқ фуқаролар йиғинининг собиқ депутати билан уюшган жиноий гуруҳ алоқаси борлиги юзасидан суҳбат ўтказилганди. 1984 йилда туғилган эркак билан профилактик суҳбат ўтказилиб, уюшган жиноий гуруҳ мафкурасидан воз кечиш мажбурияти олинган. Аввалроқ унинг ижтимоий тармоқларда “Салимбойвачча” номи билан танилган ўзбекистонлик криминал авторитет – Салим Абдувалиев билан тушган сурати пайдо бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Салим Абдувалиев Салимбойвачча Жалил Атамбаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг