Саиджамшид Жафаров рақибига имконият қолдирмади

Спорт

image

Бугун, 26 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.

Дунё биринчилигида 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Саиджамшид Жафаров илк жангида Словакия вакили Лукас Фернезага қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Унга япониялик Юито Мориваки рақиблик қилади.

Бухоролик 22 ёшли боксчи жорий йил БААнинг Дубай шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида олин медални қўлга киритган эди.
  
Эслатиб ўтамиз, 51 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов илк жангини қозоғистонлик Сакен Бибоссинов қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради. 

Шунингдек, 80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов илк жангини танзаниялик  Юсуф Чангалавейга қарши ўтказиши лозим эди. Аммо рақиб номаълум сабабларга кўра жангга чиқмайдиган бўлди ва бухоролик боксчи автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Саиджамшид Жафаров

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг