Ҳасанбой Дўсматов учун Жаҳон чемпионати якунланди
Спорт
−
26 Октябрь 2021
18723Бугун, 26 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.
Дунё биринчилигида 51 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов илк жангини қозоғистонлик Сакен Бибоссинов қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради.
Ушбу жангчилар шу пайтга қадар бир-бирига қарши тўқнаш келмаган эди. Чунки, Дўсматов 2019 йилдан буён ҳаваскор боксда рингга кўтарилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун 80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов илк жангини танзаниялик Юсуф Чангалавейга қарши ўтказиши лозим эди. Аммо рақиб номаълум сабабларга кўра жангга чиқмайдиган бўлди ва бухоролик боксчи автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.
Маълумот учун, кеча, 25 октябрь куни 67 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик Брендан Маккиверни мағдуб этганди.
LiveБарчаси