Бокс бўйича ЖЧ: Одилжон Аслонов жангсиз ғалаба қозонди
Спорт
−
26 Октябрь 2021
13067Бугун, 26 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.
Дунё биринчилигида 80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Одилжон Аслонов илк жангини танзаниялик Юсуф Чангалавейга қарши ўтказиши лозим эди. Аммо рақиб номаълум сабабларга кўра жангга чиқмайдиган бўлди ва бухоролик боксчи автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди. Аслонов навбатдаги жангини 30 октябрь куни италиялик Фиорига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бугун яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи – Ҳасанбой Дўсматов ва Саиджамшид Жафаров ҳам ўз иштирокини ўтказади.
Маълумот учун, кеча, 25 октябрь куни 67 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик Брендан Маккиверни мағдуб этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь