“Саидазиз медгородок”га чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг август ойида “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев суд ҳукми билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Судланувчи томони суд ҳукми устидан апелляция шикояти киритди ва бугун, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди. QALAMPIR.UZ суд ажрими билан танишди.

“Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг  510-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳукм чиқарган суд орқали тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар”, дейилади суд ажримида.

Маълумот учун, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 5 августдаги ҳукми билан Саидазиз Саидалиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбдор деб топилган ва жазони (20 йил қамоқ) умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган:

  • 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а”, “в” бандлари,
  • 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари,
  • 28,211-моддаси (Пора бериш)3-қисми “а”, “б” бандлари,
  • 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) 1-қисми,
  • 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) 
  • 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “а” банди.

Мақола муаллифи

Теглар

Саидазиз медгородок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг