Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун, 6 декабрь куни Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

“Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Марказ Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилган. Таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Яқин мулоқотни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева кеча, 5 декабрь куни Тошкентда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси раиси ва “Vision Invest” компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Саида Мирзиёева Лонг Юйсян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг