Саида Мирзиёева Саудия компанияси раиси билан учрашди
Жамият
−
05 Декабрь 2025 3174 2 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун, 5 декабрь куни Тошкентда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси раиси ва “Vision Invest” компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Қайд этилишича, иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшадиган энергетика, соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, кейинги йилларда ишончли ривожланиш суръатларини намойиш этаётган Қорақалпоғистондаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Маълумот учун, 2024 йил 19 август куни Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманларида ташкил этиладиган қиймати 250 миллион долларлик 100 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизимига эга 200 мегаватт қувватли шамол электр станциясининг қурилиши бошланган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шавкат Мирзиёев янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда қатнашиб, унда янги йилда Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистоннинг 300 та маҳалласи ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилиши ҳақида маълум қилинганди. Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилмалар вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда БААнинг “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий, “Etihad Water & Electricity” компанияси раҳбари Юсуф ал-Али ва “TAQA Water Solutions” компанияси раҳбари Аҳмад ал-Шамсий ҳам иштирок этди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025