Саида Мирзиёева ҳам Блинкеннинг ёрдамчиси билан учрашди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023
7987Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида таълим, маданият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби соҳаларда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ фаолияти ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.
Айтиш жоиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Дональд Лу Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга сафар қилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 ноябрь куни Дональд Лу бошчилигидаги Америка делегацияси Ўзбекистонга келгани ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь