Рўзибоев жароҳатланди. Жанг тақдири нима бўлади?

Спорт

image

Жорий йилнинг 1 июлидан 2 июлига ўтар кечаси ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев дебют жангини ўтказиши айтилганди. Кеча, 30 июнь куни спортчи вазн ўлчаш ва face-to-face маросимларидан муваффақиятли ўтиб олди.

Мазкур тадбирлар якунига етгач, ўзбекистонлик спортчининг ўнг қулоғида синиш жароҳати борлиги маълум бўлди. 

“Кеча машғулотлар вақтида қулоғимни синдириб олдим. Ҳозир муз қўйиб, керакли муолажалар билан тузатишга ҳаракат қиляпмиз. Худо хоҳласа, бу жангни ютамиз”, дейди Нурсултон.

Маълумот учун, кеча, 30 июнь куни Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев тарозидан ўтди ва бразилиялик Бруно Феррейрадан енгилроқ тош босиб вазн лимитини муваффақиятли бажарди.

Унга кўра, Рўзибоев 83,2 килограмм, Феррейра 83,9 килограмм вазн қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев face-to-face Бруно Феррейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг