Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги дебют жангида рақиби ва учрашув санаси тасдиқланди. 

Унга кўра, ҳозирда ўзбекистонлик иккинчи UFC жангчиси ҳисобланган 29 ёшли спортчига Бразилия вакили Бруно Феррейра рақиблик қилади. 

Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан 2 июль куни, марказий жангида Абусўфиён Муҳаммадов ва Шон Стрикленд иштирок этадиган “UFC Fight Night” турнири доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Рўзибоевнинг рақиби Феррейра профессионал фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. UFC'да эса битта жанг ўтказган ва унда Грегори Родригесни мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартнома имзолаганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made