Россиянинг “Луна-25” станцияси Ой билан тўқнашди
Олам
−
20 Август 2023
19610Россиянинг “Луна-25” станцияси Ой билан тўқнашиб, ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати хабар берди.
"Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, импульснинг ҳақиқий параметрлари ҳисобланганидан четга чиққани сабабли, “Луна-25” космик кемаси Ой юзаси билан тўқнашиши оқибатида ўз фаолиятини тўхтатди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, кеча, 19 август куни станцияга қўниш олдидан эллиптик орбитага ўтиш учун импульс берилган. Тахминан мамлакат вақти билан соат 14:57 да “Луна-25” билан алоқа узилган.
Қурилмани қидириш ва у билан алоқани тиклаш чоралари ҳеч қандай натижа бермаган.
“Махсус тузилган идоралараро комиссия станциянинг йўқолиши сабабларини ўрганади”, дея қўшимча қилган “Роскосмос”.
Жорий йилнинг 11 август куни Амур вилоятидаги “Восточний” космодромидан учирилган “Луна-25” автоматик станцияси замонавий Россия тарихидаги биринчи ой миссияси бўлди. 17 август куни станция ойнинг нариги томонининг илк суратларини олди.
Аввалги станция “Луна-24” 1976 йилда Совет Иттифоқи томонидан ишга туширилган. Ўша пайтдан бери, “The Bell” тадқиқот нашрига кўра, Ойга АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Европа, Исроил ва Жанубий Кореядан йигирмалаб қурилмалар ташриф буюрган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь