Россиянинг иккинчи вакцинаси қачон муомалага чиқарилади?

Олам

image

Новосибирскдаги "Вектор" марказининг коронавирусга қарши "ЭпиВакКорона" вакцинаси 2021 йилнинг 1 январидан фуқаролик муомаласига чиқарилиши режалаштирилган. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари Давлат реестри маълумотлари шундан дарак беряпти. 

"Вакцина 2021 йил 1 январда фуқаролик муомаласига чиқарилади", дейилган реестрда.

Маълумот учун, "Вектор" вакцинаси унинг таркибида вирус парчалари –синтетик пептид антигенлари борлиги билан ажралиб туради. Вакцина 14 октябрь куни рўйхатдан ўтди. Препарат бўйича кўрсатмаларга кўра, эмлаш икки марта 14-21 кун оралиғида амалга оширилиши керак. 

Сурункали жигар ва буйрак касалликлари, эпилепсия, қон томирлари, юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғриган одамларга вакцинани эҳтиёткорлик билан қўллаш кераклиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина – “Спутник V” рўйхатдан ўтказилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг