Россиялик таниқли мураббий Қозоғистон терма жамоаси устозига айланди

Спорт

image

Футбол бўйича Россия терма жамоаси ва Москванинг “Спартак” жамоасининг собиқ бош мураббийи Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига расман тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Черчесов Қозоғистон томони билан 2+1 схемаси бўйича шартнома имзолади. Яъни у термага икки йил устозлик қилади ва кейинчалик томонлар шартномани бир йилга узайтириши мумкин.

60 ёшли россиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи  Венгриянинг “Ференцварош” клуби бўлди. Бунгача Станислав Черчесов Россия терма жамоасини бошқарган, шунингдек, “Легия”, “Динамо”, “Амкар”, “Терек”, “Сочи Жемчужина” ва “Спартак” клубларида ишлаган.

2022 йилдан 2024 йилгача Қозоғистон терма жамоасини Магомед Адиев бошқарди. Шу йилнинг апрель ойида Адиев “Ахмат Грозний”га бош мураббий этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Станислав Черчесов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг