Россиялик депутат Украинани террорчи давлат деб тан олишга чақирди
Олам
−
24 Январь
6475Россия Думаси депутати, Халқаро ишлар қўмитаси аъзоси Дмитрий Белик Россиянинг Ил-76 самолёти уриб туширилгач, Украинани террорчи давлат деб аташ кераклигини айтди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.
Аввалроқ, Россия Аэрокосмик кучларининг Ил-76 ташувчи самолёти Белгород вилоятида 65 нафар украиналик асирни алмашиш учун олиб кетаётганида ҳалокатга учрагани айтилган эди. Бунинг ортидан рус сиёсатчиси Андрей Картаполов "Украина ҳарбий режими яна бир жиноят содир этганини, самолёт учта ракета билан уриб туширилгани"ни маълум қилди.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин эса Ил-76 самолёти ҳалокати муносабати билан АҚШ Конгресси ва Бундестагга мурожаат тайёрлашни, шунингдек, қандай ракеталар ишлатилганлигини аниқлашни топширди. Унинг фикрича, самолёт "Байден, Макрон, Шольц ва бошқа сиёсатчилар томонидан қўллаб-қувватланган фашистлар" томонидан уриб туширилган.
"Ўз ватандошларини сиёсий мақсадларда йўқ қилиш ҳақиқий террордир ва Украина шундай лаънатга қолди. Мен Украинани террористик давлат сифатида тан олиш жараёнини бошлаш вақти келди, деб ҳисоблайман", дейди Белик нашрга берган интервьюсида.
"Маҳбуслар билан самолётни йўқ қилиш - бу шунчаки теракт эмас, бу Украина давлат сиёсатини англатади. Улар тинч аҳолини йўқ қилди, ўз оиласига қайтишни истаган маҳбусларни ўлдирди. Фақат қотилларгина халқига бундай ўлимни раво кўради. Киев режими эса ўз халқини қўрқув ва тиканли симлар ичида ушлаб туришни истайди”, дея қўшимча қилган депутат.
Улканбаева Райҳона