Россиялик боксчи Жалоловга “вызов” ташлади
Спорт
−
20 Май 2023
273492021 йилги жаҳон чемпиони, россиялик боксчи Марк Петровский икки карра жаҳон чемпиони ва Олимпиада олтин медали соҳиби ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов билан жанг қилмоқчи. Бу ҳақда Петровский “Матч ТВ”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
14 май куни Тошкентда эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди. Россия терма жамоаси 2 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. 2020 йилги Олимпия ўйинлари ва 2019 йилги Жаҳон чемпионатида муваффақият қозонган Баҳодир Жалолов 92 килограммдан юқори вазнда жаҳон чемпиони бўлди. Профессионал рингда Жалолов 12 та ғалабага эришган. Петровский ҳисобида эса 4 та ғалаба бор (3 таси муддатидан олдин якунланган). Марк 2021 йилда 92 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
“Тошкентда менинг вазн тоифамда Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. Айтганча, 2021 йилда у Белградга томошабин сифатида келганди. У билан спарринг ўтказдим. Ўйлайманки, биз Жалолов билан қачондир тўқнашамиз”, дейди Петровский.
Россиялик боксчи Жалолов билан профрингда ёки ҳаваскор боксда жанг қилиши билан боғлиқ саволга ҳам ойдинлик киритди.
“Унисида ҳам, бунисида ҳам. Мамлакатларимиз дўстона муносабатда. Ўйлайманки, бу жанг тез орада бўлади”, дейди россиялик боксчи.