Россиядан ярим йилда қанча мигрант қувилгани айтилди

Олам

image
Энди Россияга борган мигрантлар янги телефон сотиб олишга мажбур бўладими? north_east

Энди Россияга борган мигрантлар янги телефон сотиб олишга мажбур бўладими?

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида қонунчиликни бузгани учун Россиядан 43 минг 700 нафар мигрант чиқариб юборилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65,5 фоизга кўп. Бу ҳақда бугун, 29 июль куни Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Max’даги каналида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, чиқариб юбориш маъмурий таъсир чораси сифатида 2025 йилгача суд қарори билан қўлланилган. 2025 йилнинг февраль ойида федерал қонун билан Ички ишлар вазирлигига (ИИВ) суддан ташқари қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

Маълумот учун, Давлат думаси депутатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутувчи моддалари рўйхатини икки баравардан кўпроққа кенгайтирувчи қонунни қабул қилган. Эндиликда мигрантлар кодекснинг 45 та моддасини, жумладан, қуйидагиларни бузганлик учун мамлакатдан чиқариб юборилади:

  • полиция ходими, шунингдек, давлат чегарасини қўриқлаш бўйича ўз вазифаларини бажариши муносабати билан ҳарбий хизматчининг қонуний фармойиши ёки талабига бўйсунмаслик;
  • интернетда инсон қадр-қиммати ва жамоат ахлоқини ҳақоратловчи ахборотларни тарқатиш;
  • жамоат тартибини бузиш;
  • Россия Федерацияси Қуролли кучларини обрўсизлантиришга қаратилган ошкора ҳаракатлар, Россия Федерацияси, унинг фуқаролари ёки компанияларига нисбатан сиёсий ёки иқтисодий санкциялар жорий этиш ёки уларнинг муддатини узайтиришга чақириқлар; 
  • камситиш, яъни инсоннинг жинси, ирқи, терисининг ранги, миллати, тили, ёши, динга муносабати ва бошқаларга қараб унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузиш.

Маълумотларга кўра, 2024 йилдан бери Давлат думаси томонидан миграция сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган 32 та федерал қонун қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат думаси меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига қўйиладиган талабларни кучайтирувчи қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг