Россиядан мигрантлар оммавий депортация қилинмоқда (видео)

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳри Домодедово аэропортида мигрантларнинг оммавий депортацияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Осторожно, Москва” Теlegram-каналида хабар берилди.

Гувоҳлар юзга яқин чет эл фуқароларининг Домодедово аэропортида депортация қилинаётганини видеога олган. Ниқобли хавфсизлик ходимлар қўлларини юқорига кўтарган ҳолда эркаклар ва аёллардан иборат мигрантларни жўнаб кетиш майдонига олиб кирган.

Депортация қилинаётган мигрантлар қайси давлат фуқаролари экани ҳақида маълумотлар очиқланмаган.

Россия Ички ишлар вазирининг миграция сиёсатини назорат қилиш бўйича биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги Александр Горовойнинг маълум қилишича, бугунги кунда Россияда 739 минг ноқонуний мигрант мавжуд ва уларнинг асосий қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари ташкил қилади. Мамлакатдаги умумий мигрантларнинг 9 фоизи ноқонуний мигрантлар ҳисобланади. Уларнинг умумий сони 739 мингга яқин ва сўнгги тўрт-беш йил ичида бу кўрсаткич 30 фоиздан ошган. Россияда ўз фуқаролари сони бўйича биринчи ўнталикка эса Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Украина, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой ва Туркманистон киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Российская газета” нашри рус тилини билмаган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилиши мумкинлигини ёзганди. Леонид Слуцкий бошчилигидаги Россия Либерал-демократик партияси (ЛДП) вакиллари Давлат думасига тегишли қонун лойиҳасини киритган. Унга кўра, агар мигрантнинг ватанига кетиши учун маблағи бўлмаса, у ўз мамлакатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ҳисобидан депортация қилинади.

Россия ҳукумати Давлат Думасига миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик, шу жумладан миграция органларида сохта рўйхатга олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрантлар депортация Домодедово аэропорти Москва шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made