Россиядаги ЙТҲда 55 ёшли ўзбекистонлик вафот этди

Олам

image

Россиянинг Тюмень вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.  Бу ҳақда Россия “Госавтоинспекция” Тюмень вилояти бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Тюмень - Ханти - Мансийск” автомобиль йўлининг 178-километрида ГАЗ юк машинаси ва ВАЗ 2107 тўқнашиб кетган.  Дастлабки маълумотларга кўра, машиналардан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинасининг 24 ёшли ҳайдовчиси жароҳатланган. Иккала автомобиль ҳам жиддий шикастланган.

Тюмень вилояти йўл полицияси маълумотларига кўра, Lada енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. У 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Россияда ноқонуний яшагани айтилмоқда. Жабрланувчининг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Россиянинг Нижегород вилоятида микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия Тюмень Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг