Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун яна автобуслар юборилди
Local
−
23 October 2020 5534 1 minute
Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларни олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан кеча, 22 октябрь куни 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Режага мувофиқ автобуслар бугун кечга белгиланган манзилга етиб боради. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинади.
Ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.
Аввалроқ, икки марта 23 ва 26 сентябрь кунлари Россиядаги ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш учун автобуслар карвони юборилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August